Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
Ўзбекистон ҳудудида зилзила сезилди, деб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.

Зилзила 3 апрель куни соат 15:26 да қайд этилди. Эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган. Магнитудаси — 5,5. Чуқурлиги — 10 км.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 269 км ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида ер ости силкинишлари кучи:
• Фарғона вилояти — 3 балл, 140 км;
• Наманган вилояти — 2 балл, 200 км;
• Андижон вилояти — 2 балл, 203 км;
• Сирдарё вилояти — 2 балл, 234 км;
• Тошкент вилояти — 2 балл, 257 км;
• Тошкент шаҳри — 2 балл, 269 км.





