Ўзбекистонга 2 ой ичида 12 мингга яқин чет эллик даволаниш учун келди
Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-февраль ойларида жами 11 876 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган. Бу ҳақда Миллий статистика маълумотларида қайд этилган.

Улар давлатлар кесимида қуйидагича:
• Тожикистон — 7 562 нафар;
• Қирғиз Р. — 2 530 нафар;
• Қозоғистон — 1 212 нафар;
• Афғонистон — 338 нафар;
• Россия — 208 нафар;
• Бошқа давлатлар — 26 нафар.





