Литва ҳукумати жанжалдан сўнг истеъфога чиқмоқда
Литва ҳукумати, бош вазир Гинтаутас Палуцкаснинг ўз лавозимини тарк этиши муносабати билан истеъфога чиқмоқда, дейилади Литва вазирлар маҳкамаси баёнотида.
Бош вазирлик лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиб, Литванинг ўн тўққизинчи ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қиламан, — деди бош вазир Палуцкас.
Унинг қўшимча қилишича, мулозимлар янги бош вазир ўзгаришларни маълум қилгунича, вақтинча ишлашда давом этади.
Палуцкаснинг истеъфога чиқиши, унга нисбатан тергов иши бошланишидан ва кучайиб бораётган танқидлардан сўнг юз берди. Литва конституциясига кўра, бош вазирнинг истеъфоси бутун ҳукуматнинг истеъфоси билан бирга бўлишини англатади.