Машина ўғирлаб, ҳуқуқ-тартибот ходимини пичоқлаган 18 ёшли йигитларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимига ҳужум қилган ва автомобиль ўғирлаган, икки нафар 18 ёшли йигитга нисбатан Жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Millar дастурида ҳабар қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, 2007-йилда туғилган икки ўсмир, ўзларини йўловчи сифатида кўрсатиб, Самарқанд шаҳрида автомашинага ўтиришган. Кейинчалик, Сирдарё вилоятида ҳайдовчи машинадан тушгач, фуқаролар автомобилни ишга тушириб, қочиб кетишган. Далилларни яшириш мақсадида улар давлат рақамларини олиб ташлашган.
Натижада, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида жиноий қидирув ходими автомашинани тўхтатмоқчи бўлганида, йигитлардан бири унинг бўйнига пичоқ билан жароҳат етказган. Кейинчалик улар Оҳангаронда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 267 (Транспорт воситасини олиб қочиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.