Бойсунда халқаро экологик марафон ўтказилди
Экология вазирлиги ва ProRun компанияси ташаббуси билан Бойсун туманида халқаро эко-ярим марафон ўтказилди.
Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишича, тадбир кўтаринки руҳда ўтган ва бир нечта муҳим йўналишларни ўзида мужассам этган.
Экологик йўналишда: табиатни асраш зарурлигини кўрсатиш, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш ва экологик маданиятни ривожлантириш каби мақсадларни умумлаштирди.
Спорт йўналишида: соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, марафон маданиятини ривожлантириш ва халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш каби йўналишларни ўз ичига олди.
Туризм йўналишида: Бойсуннинг сайёҳлик имкониятларини намойиш этиш, хорижий сайёҳларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий туризмни ривожлантириш каби мақсадларни муштарак этди.
«Ўзбекнефтга» компанияси кўмагида Хўжамайхона дарасининг бетакрор манзаралари қўйнида ўтказилган тадбир том маънода халқаро тадбирга айланди. Унда маҳаллий аҳоли вакиллари билан биргаликда 4 та давлатдан (АҚШ, Россия, Беларусь, Қозоғистон) иштирокчилар қатнашди.
Бу каби тадбирлар Ўзбекистонда экологияга эътибор янги босқичга чиқганлигини англатади. Эколгия билан спортнинг уйғунлашиша кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди ва янаги йил ҳам марафонни такрорлаш мақсад қилинди.