Ўзбекистон бўйлаб 5 август куни иссиқ ҳароратнинг секин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида бугун ёмғирчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузги вақтда ўртача 31-37 даража бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, деб Узгидромет хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 35-37° бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, чўл ҳудудларда 26-29°, кундузи 33-38° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 33-38° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 35-40° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади.

Ўзбекистон