Афғонистондаги сув тошқинлари бир ой ичида 182 кишининг умрига зомин бўлди

Афғонистоннинг турли вилоятларида сўнгги бир ой ичида 182 киши тошқин қурбони бўлди. Бу ҳақда журналистларга «Толибон» муваққат ҳукумати вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг турли ҳудудларида ёғган кучли ёмғир сув тошқинлари ва селларни келтириб чиқарган.

«Автомобиль фалокати натижасида 250 киши жабрланди. 3109 та бино вайрон бўлган, минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган», дейди матбуот котиби.

Ўз навбатида, «Толибон» муваққат ҳукумати табиий офатларни бошқариш вазирлигининг расмий вакили Муҳаммад Несим Ҳаққонийнинг маълум қилишича, департамент тошқиндан жабрланганларга тез ёрдам етказмоқда.

Айни пайтда Логар вилоятининг Хоши туманида сув тошқини 20 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Янгиликлар