Ўзбекистонда электромобиль импорти 4,5 баробарга ошди
Ўзбекистонга январь–июнь ойларида 34,1 миллион долларга электромобиль импорт қилинди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан 34,1 миллион долларга тенг бўлган 1125 та электромобиль импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага (4,5 баробарга) ошган.
Қуйида 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобиль импорт қилгани келтирилган:
- Хитой – 983 та;
- БАА – 73 та;
- Германия – 27 та;
- Гонконг – 25 та;
- Корея – 6 та;
- Литва – 6 та;
- Эстония – 2 та.