Ўзбекистон электромобиллар сотиб олишга қарийб 50 миллион доллар сарфлади

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга хориждан 46,4 миллион долларлик 1499 та электромобил импорт қилинган.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар импорти 1003 донага ошган.

Маълумотларга кўра, автомобиллар асосан қуйидаги давлатлардан келади:

  • Хитой — 1,3 минг;
  • БАА – 110;
  • Германия – 34;
  • Гонконг — 30;
  • Бошқа давлатлар — 19.

Янгиликлар