ЕТТБ Ўзбекистоннинг уран конлари учун 7 млн евро ажратади

Лондонда Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ) штаб-квартирасида Ўзбекистонга 7 миллион евро миқдорида грант ажратиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Грант маблағлари Чоркесар ва Янгиобод махсус полигонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун ажратилади.

2021 йилда Давлат экология қўмитаси ва  ЕТТБ ўртасида консультатив ёрдам кўрсатилиши учун 2 миллион евро миқдоридаги биринчи битим имзоланган эди. Жами 9 миллион евро миқдоридаги грант лойиҳаси банк томонидан Марказий Осиё учун Aтроф-муҳитни реабилитация қилиш экологик ҳисоби махсус фонди ҳисобидан молиялаштирилади.

Грант лойиҳаси доирасида 2022-2025 йиллар давомида махсус участкаларини экологик соғломлаштириш ва рекультивация қилиш  тадбирлари амалга оширилади.

Рекультивация ишлари 2023 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган бўиб, тахминан икки йил ичида якунланади. Лойиҳа доирасидаги қурилиш ва реабилитация ишлари маҳаллий ва германиялик мутахассислар иштирокида амалга оширилади.

Янгиликлар