Ўзбекистон Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув етказиб беради 

Ўзбекистон 2025 йил 1 октябргача Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув етказиб беради. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги хабар берди.

Тегишли келишув Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев томонидан имзоланди.

Маълум қилинишича, ўтган йилги суғориш мавсумида (2024 йил октябридан 2024 йил окйтабригача) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув етказиб берилган. Жорий мавсумда бу кўрсаткич 1 миллиард куб метрга ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон томони, шунингдек 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали сувнинг барқарор таъминланишига ҳам кўмаклашади. Томонлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларини сув билан таъминлашни яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга ҳам келишиб олди.

Ўзбекистон