Кобул–Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қачондан бошланиши маълум бўлди

Афғонистоннинг «Kam Air» авиакомпанияси 14 декабрдан бошлаб Кобул ва Тошкент ўртасида йўловчи қатновини амалга оширишни бошлайди.

Авиакомпания вакилининг таъкидлашича, дастлаб йўловчи рейслари ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

«Бизда яхши янгилик бор — 14 декабрдан рейсларни қайта тиклаймиз», — дея маълум қилган авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Қайд этилишича, 2021 йил ноябрь ойи охирида Афғонистоннинг «Baxtar» агентлиги «Kam Air» раҳбари Замари Камгар баёнотига таяниб, Кобул ва Тошкент ўртасидаги ҳаво қатнови декабрь бошида тикланиши мумкинлигини хабар қилган. Камгарнинг айтишича, аввал мавжуд бўлган ҳаво транзити муаммоси ҳал қилинган.

Янгиликлар