Samsung йил охиригача Россия бозорига қайтишни режалаштираётганлиги айтилди

Штаб-квартираси Жанубий Кореяда жойлашган Самсунг Элеcтрониcс трансмиллий компанияси Россия бозорига 2022 йил охиригача қайтиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, Самсунг ўз маҳсулотларини Россия ускуналари сотувчиларига етказиб беришни қайта тиклашни, шунингдек, расмий интернет-дўконини қайта очишни режалаштиряпти.

«Бу октабр ойининг бошида содир бўлиши ҳам мумкин», — дейди компанияга яқин хабардор манба

Қайд этилишича, Samsung’нинг Россия бозорига қайтиши ҳақида гапиришга яқинда Жанубий Корея бренди Россия веб-сайтини янгилагани сабаб бўлиши мумкин. Порталда компаниянинг янги смартфонлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Самсунг компанияси эда бу борада расмий изоҳ беришдан бош тортган.

Россияда Samsung гаджетлари сотуви вақтинчалик тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар март ойида пайдо бўлган. Расмий равишда компания Россияга маҳсулот етказиб беришни тўхтатаётганини эълон қилган.

Хабардор манбаларнинг таъкидлашича, бу Россияга қарши санкциялар туфайли эмас, балки таъминот занжирлари узилиши сабабли компания маҳсулотларини жўнатишнинг жисмонан имконсизлиги билан боғлиқ бўлган.

Янгиликлар