Ўзбекистонда 12 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
12 май кундуз куни Ўзбекистонда асосан қуруқ, кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: sputniknews.uz
Маълум қилинишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража бўлади.
Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28 даража бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража бўлади.