Зангиотада ярим гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
Зангиота туманида суғориладиган ерни 200 000 долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ж.У. Зангиота тумани Илғор МФЙ ҳудудида давлат захирасида бўлган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 000 долларга сотишини айтиб, тегишли ҳужжатларни туман ер кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериши эвазига олдиндан 40 000 долларни фуқаро Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.