Йилига 500 мингта автомобил: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
General Motors 2023 йилда UzAuto Motors заводи автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини 500 000 донагача оширишга кўмаклашади.
Ўзбекистон делегацияси АҚШда General Motors консерни билан музокаралар олиб борди.
Томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва UzAuto Motors’нинг 3 та заводида 2023-йил охиригача автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини бир ярим баробарга –500 минг донагача оширишга келишишди
Ушбу режаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбари Шавкат Умурзаков ва бошқа соҳа раҳбарлари Асака шаҳрига жўнаб кетишди.
General Motors микрочип қисмларини: бошқарув микросхемалари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган борт электроникаларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашга ёрдам беради.
Жорий йилнинг феврал ойида Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда йилнинг дастлабки 6 ойлигида 160 минг автомобил ишлаб чиқариш, йил сўнггида эса 275 минг дона автомобил ишлаб чиқариш имконини берувчи зарур бўлган бутловчи қисмларни етказиб берилишини таъминлаш топшириғи берилганди.
Бироқ завод режалари бу кўрсаткичлардан ошиб кетди: бу йилда UzAuto Motors Асака ва Питнакдаги заводларида 340 000 дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган эди. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажми UzAuto Motors учун рекорд кўрсаткичдир: заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 250 000 автомобилни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши автомобил учун навбатларни қисқариш имконини беради, аммо янги лойиҳани амалга ошириш муддати ҳали расман эълон қилинмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилига 500 000 дона автомобил ишлаб чиқариш жуда амбицияли ва деярли ҳаёлий вазифага ўхшайди. Маълумотларга кўра эса йилига ярим миллион автомобил ишлаб чиқариш вазифаси 2023 йил охирида бажарилиши керак.