Бухорода қарийб 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойданилган фермер хўжалиги аниқланди

Бухоро вилояти Ромитан туманида электрдан ноқонуний фойдаланилган фермер хўжалиги фош этилди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» хабар берди.

Қайд қилинишича, ташкилотнинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томанидан ўтказилган назорат тадбирида Ромитан туманида жойлашган «А.Ф.Ф.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 943,7 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Янгиликлар