Чилонзор туманидаги кўчалардан бири бир неча кунга ёпилади

Мутахассислар йўл-таъмирлаш ишларини олиб боришади

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча чекланади, хабар беради туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Чилонзор метросидан Арнасой кўчасигача бўлган масофанинг бир қисми 6 август тунги соат 00:00 дан 10 август соат 08:00 гача ёпилади.

Фуқаролардан, ноқулайликларнинг олдини олиш учун олдиндан эҳтиёт чораларини кўриш ва муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралди.

Ўзбекистон