Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинди

Республика аҳолисининг минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ойда 440 минг сўм этиб белгиланди.

Хабарга кўра, мазкур ҳисоб Ўзбекистон иқтисодий блоки, Жаҳон банки ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

Қайд этилишича, минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш учун 5 минг 400та кам даромадли хонадонларнинг бир ойлик харажатлари миқдори бўйича сўровнома ўтказилган.

Шунингдек, сўровнома натижасида аҳолини озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматларга кетадиган харажатлар ҳисоблаб чиқилган.

«Бу миқдор камбағаллик чегарасини аниқлашда муҳим ҳисобланади. Ҳозирга қадар камбағаллик чегараси реал кўрсатгичларга асосланмаган эди.  Эндиликда шу қиймат орқали камбағалликка қарши курашишда бу чегарадан фойдаланамиз. МИХ аҳолига моддий-ижтимоий ёрдам беришда, пенсия ва нафақалари тайинлашда яхши самара беради», деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов.

Янгиликлар