Ўзбекистонда 28 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

28 май кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди жуда илиқ ва қуруқ ҳаво тасири остида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39 даражагача кўтарилади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 36-38 даражагача исийди.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади.

Янгиликлар