Хоразмда «Damas» ағдарилиб кетди
Хоразм вилояти «Урганч-Хива» йўлида «Damas» пиёдани уриб юбормаслик учун рулни бурган ва ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар қилди.
Хабарга кўра, 30 июнь куни соат 18:00ларда Хоразм вилояти «Урганч-Хива» йўлининг 13 километрида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.К. «Damas»» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбормаслик учун руль бошқарувини бурган. Кескин бурилиш оқибатида автомобиль ағдарилган.
Қайд этилишича, пиёда 1982 йил тўғилган У.Қ.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.