Қорақалпоғистонда 18 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Қорақалпоғистонда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахс қутқариб олинди. Бу ҳақда ИИВ ҲПББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИВ ҲПББ ахборот хизмати

21 июль куни соат 18:00 лар чамасида Қўнғирот тумани «Таракли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл кўприги устида Қўнғирот тумани Нурмухаммедов кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган К.А. исмли вояга етмаган шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган.

Фото: ИИВ ҲПББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, шу пайтда ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори лейтенант И.Жамалов томонидан қутқариб қолинган ва ушбу вояга етмаган билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб ота-онасига топширилди.

Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар