Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 21 май куни ёмғир ёғади

21 май кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Хабарга кўра, кечга томон Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида конвектив булутлилик ривожланиши ҳисобига баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32 даража, жануб ва чўл ҳудудларида 38 даражагача бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қиқсқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража бўлади.

Таъкидланишича, 21-24 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Янгиликлар