Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган «Nexia» ёниб кетди: ҳайдовчи вафот этди
Ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида «Nexia»нинг «Зил-138» йўлига чиқиб кетган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах А- 376 йўлининг 256- километрида «Nexia» автомашинаси «Зил-138» юк машинаси билан тўқнашган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида туманнинг Бешюз қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилган фуқаро Б.Ў. бошқарувидаги «Nexia» автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.
Таъкидланишича, ҳайдовчини автоуловдан чиқариб олишнинг иложи бўлмаган ва у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.