Испанияда поездлар тўқнашуви қурбонлари сони ортди

Кастилия мухтор жамияти ҳукумати раҳбари 69 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади

Толедо провинциясида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кастилия — Ла-Манча мухтор жамияти ҳукумати раҳбари Эмилиано Гарсиа-Пахега таяниб, ТАСС хабар беради.

Бугунги кунга келиб биз 69 нафар қурбон ҳақидаги маълумотни тасдиқлай оламиз, — деди Гарсиа-Пахе.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Мадрид — Севилья йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган иккита йўловчи поезди Урда аҳоли пункти яқинида тўқнашиб кетди. Поездлар таркибида жами 500 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Ҳалокат вақтида поездлардан бирининг иккита вагони рельсдан чиқиб кетган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Испания қироли Филипп VI га ҳамдардлик мактубини йўллади.

Ўзбекистон