Ўзбекистон — Эрон футбол учрашуви сабабли баъзи йўллар ёпилди

10 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақида пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, чеклов 16:00 дан соат 22:00 гача Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмига амал қилади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Спорт