ҲАМАС Исроил билан сулҳга тайёрлигини маълум қилди

Исроил ва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди. Шундан сўнг, ҲАМАС ҳам Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга тайёрлигини айтди. Бу ҳақида АFP News маълум қилди.

Биз Миср, Қатар ва Туркиядаги воситачиларга ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича жиддий келишувга тайёрлигини маълум қилдик, деди ҳаракат вакили.

Шу билан бирга, ҳаракат вакили Исроилни келишувга тўсқинлик қилишда айблади. АҚШ ва Исроил расмийлари Ливанда ўт очишни тўхтатиш битими ортидан «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбий ёрдамини йўқотиш ҲАМАСни сулҳга ундашига ишонмоқда.

Жаҳон