Наманганда цех 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманган вилояти Чуст туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси, ДХХ, Бош прокуратура ва электр таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Чуст туманида жойлашган Ch.Sh. МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган трансформаторни қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Наманган