Ўзбекистонда 2025-йил бошидан, 40 мингдан ортиқ аёлларга зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳимоя ордери берилди

Ўзбекистонда 2025-йилнинг биринчи ярмида, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича 40 мингдан ошиқ ҳимоя ордери чиқарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг январ–июн ойларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 41 051 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштирилди. Бундан ташқари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган 11 914 нафар аёлга кундузги ижтимоий хизматлар кўрсатилган.

Шунингдек, 4 006 нафар хотин-қизга бирламчи кўмак хоналарида ижтимоий ёрдам тақдим этилган. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида эса 512 нафар аёл ҳамда 709 нафар уларнинг фарзанди жойлаштирилиб, уларга зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилган.

Янгиликлар