Uzum Market «Auto» тоифаси бўйича ҳисоб-китоблар тартибини янгилади
Uzum Market 1-ноябрдан бошлаб «Auto» тоифаси бўйича eDBS схемаси асосида ишлаш тартибига ҳамда оферта шартларига ўзгартишлар киритмоқда.
Uzum Market сотувчилар билан ҳамкорлик шартларини янада такомиллаштиришни давом этмоқда. Янгиланишларга кўра, офертанинг 3.2.1 бандига ҳисоб-китобларнинг янги тартиби киритилди.
Жумладан, «Auto» тоифаси учун белгиланган тўлов — сотилган товар қийматидан қатъи назар, Uzum Market платформаси орқали расмийлаштирилган ҳар бир буюртма учун 120 000 сўм этиб белгиланди. Ушбу сумма кўрсатилган тоифа бўйича ахборот-реклама хусусиятига эга хизматлар учун тўлов ҳисобланади.
Шунингдек, воситачилик шартномасининг 10.1.1-банди тўлдирилди — энди харидор томонидан буюртма расмийлаштирилган пайтдан бошлаб хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади. Янгиланишлар ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Ушбу ўзгаришлар ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги ва қулайлигини оширишга, шунингдек, янги eDBS схемасида сотувчилар ишини соддалаштиришга қаратилган.