Венесуэлада самолёт қулаб тушди: 2 нафар киши ҳалок бўлди
Венесуэлада енгил моторли самолёт қулаб тушиши оқибатида бортдаги учувчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, воқеа Сан-Кристобалдаги Парамилло аэропортида содир бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида бошқарувни йўқотиб, учиш-қўниш йўлагига етмасдан қулаб тушган.
Маҳаллий ОАВ тарқатган кадрларда самолёт ҳавода ағдарилиб, ер билан тўқнашгани ва портлагани акс этган.