Самарқандда «Tracker» ҳайдовчиси чорраҳадан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг натижасида вояга етмаган шахс тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 23 сентябрь куни соат 19:10 атрофида Афросиёб кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Tracker-2» русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида велосипедчи тан жароҳати олиб, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон