Самарқандда аёл 13 ёшли қизини уй эвазига сотмоқчи бўлди
Самарқандда 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинади.
Маълум бўлишича, асли қашқадорёлик бўлган 41 ёшли аёл, 13 ёшли қизи эвазига 25 минг доллар олгандан кейин ресторанда ушланган.
Аёлнинг сўзларига кўра, унинг яшаш учун уйи бўлмаган. Шундан сўнг, унга қизи эвазига уй таклиф қилишган ва аёл бунга рози бўлган.
Натижда аёл 25 минг долларлик уйни пулларини олгандан кейин тегишли органлар томонидан қолга олинган.
Суд ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан одам савдоси жиноятини содир этиш) билан уга нисбатан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, аёлнинг фарзандлари давлат ҳимоясига олингани хабар қилинади.