Қозоғистондан Ўзбекистонга 18 кг дан ортиқ мефедрон гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уринишди

Қозоғистондан Ўзбекистонга фуқаролар синтетик гиёҳванд моддаларни колонкага яшириб, Ўзбекистонга олиб киришга уринишган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Қорақалпоғистоннинг «Довуд-ота» чегара божхона постида Қозоғистондан келаётган «Lada Largus» русумли автомашина тўхтатилиб, мутахассислар томонидан текширилган.

Натижада, овоз кучайтиргич (колонка) ичига яшириб қойилган, 18 кг дан ортиқ оғирликдаги «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик моддасини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар