Зироат Мирзиёева Тошкентдаги «Инсон учун» фестивалига ташриф буюрди
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий «Инсон учун» фестивалида бўлди.

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари билан танишди.

Фестивал ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирди.






