Самарқандда Агроинспекция мутахассиси $2,5 минг пора билан ушланди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси пора билан қолга олинди.
Хусусан, ушбу мансабдор шахс хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланиб, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 АҚШ доллари олади.
Ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда
Мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.