Испаниялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифи сезиларли даражада ошди

2025 йилда Ўзбекистонга туристик мақсадларда 27,5 минг нафар Испания фуқаролари ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 минг нафарга ёки 16,6% ошган.

Хусусан, уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

• саёҳат — 26,3 минг нафар;

• қариндошларни йўқлаш — 740 нафар;

• хизмат юзасидан — 467 нафар;

• ўқиш — 15 нафар;

• тижорат — 2 нафар.

Ўзбекистон