Ўзбекистонлик ўсмир курашчилар жаҳон чемпионатини 9 та медал билан якунлади
Грециянинг Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ниҳоясига етиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси жами 9 та медални қолга киритди.
Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчиларимиз Улуғбек Рашидов (-51 кг) кумуш ва Миржалол Мукаммилов (-45 кг) эса бронза медали соҳибига айланишди.
Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси уч йўналишда жами 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғарди.