Ўзбекистонда автобус йўл ҳақини тўламаганлик учун жарималар оширилиши мумкин
Таклифлар кўриб чиқилиш учун Қонунчилик палатасига юборилди

Ўзбекистонда автобусларда чиптасиз юрганлик учун жарималар оширилиши мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, тегишли таклифлар кўриб чиқилиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилган.
Шунга кўра, биринчи марта чиптасиз юрганлик учун БҲМнинг 0,5 баравари (1 сентябрдан — 220 минг сўм) миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда. Ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жарима 1 БҲМни (440 минг сўм) ташкил этади.
Ҳозирда шаҳар ва шаҳар атрофи автобусларида, шунингдек, троллейбус ва трамвайларда чиптасиз юрганлик учун жарима БҲМнинг 10%ни (41,2 минг сўм) ташкил этади.





