Олимпиада чемпионининг йўл ҳаракати қоидаларини бузгани юзасидан изоҳ берилди

Аввалроқ Teznews.uz нашри бокс бўйича 2024 йилги Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланаётганда ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳақида ёзган эди.

Пойтахт ИИБ ЙҲХБ хабар беришича, спортчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Шунингдек, Олимпиада чемпионига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-модданинг 3-қисми (Ҳайдовчиларни белгиланган тезликдан ошиб кетиши) билан баённома тузилган.

Маълумот учун, ушбу қисм 9 БРВ (3,06 миллион сўм) миқдорида жарима солишни назарда тутади.

 

Ўзбекистон