Кабел қизиши натижасида тутун юзага келган, ёнғин содир бўлмаган — ФВВ
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бунёткор шох кўчасида жойлашган савдо мажмуаси ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ҳодисага изох берди.

Қайд этилишича, 11-феврал куни савдо мажмуаси том қисмида 30 пагона метрда электр кабелининг қизиши натижасида қуюқ тутун хосил бўлган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган. Маълум бўлишича ёнғин содир бўлмаган.
Ҳодиса жойига қутқарув бўлинмалари соат 18:03 да етиб борган ва вазият қисқа вақтда бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.





