Ўзбекистонлик велоспортчи Самира Исмоилова Осиё чемпиони бўлди
Саудия Арабистонида велошоссе бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самира Исмоилова олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Самира Исмоилова 23 ёш тоифасида иштирок этиб, 109,2 км масофага кечган гуруҳ пойгаси дастурида марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва жамоага олтин медални тақдим этди.






