Ўзбекистонда камбағаллик даражаси қарийб 9% га камайди
2024-йил якуни билан Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9% ни қайд қилди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жаҳон банки билан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, ўтган йил камбағаллик даражаси 11% дан 8,9% га ёки 719 минг нафарга камайиб, 3,3 млн нафар кишини ташкил этди.
2024-йилда аҳолининг реал даромади 10,7% га ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди. Йил бошида бу 1,7 млн сўм бўлган.
Ҳудудлар кесимида эса Бухоро (11,8%дан 8,7%га), Самарқанд (10,5% дан 7,5% га) ва Наманган (10,4% дан 7,6% га) юқори натижани қайд этган. Тошкент шаҳрида камбағаллик даражаси деярли ўзгаришсиз қолди — 7,9% дан 7,3% гача.
Aҳолининг иш ҳақидан даромадлари еса 2023-йилга нисбатан 12,9%га кўпайди.