Гулшан Алимардонова карате бўйича жаҳон чемпионатида олтинга эга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Гулшан Алимардонова Мисрда карате бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Алимардонова, 50 килограмм вазн тоифасидаги баҳсда иштирок этиб, финалда Малайзиялик спортчини мағлуб этди.

Шу тариқа, Гулшан Алимардонова жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик биринчи аёл каратечи бўлди.

 

Спорт