Сурхондарёда 3-қаватли савдо маркази ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Шўрчин туманида жойлашган уч қаватли савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

ФВБга ёнғин ҳақида ҳабар бугун, 4 август куни соат 03:02 да келиб тушган. Унга кўра 3-қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин чиқган.

Қутқарув экипажлари соат 03:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган. Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганлиги айтилмоқда.

Ҳодисалар