Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини Ливан устидан ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Prince Faisal Bin Fahd стадионида бўлиб ўтди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси C гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади. Учрашув 10 январь куни бўлиб ўтади.

Спорт