Хоразмда бир гуруҳ ўсмирлар вояга етмаган қизни зўрлашда айбланмоқда
Хоразмда вояга етмаган қизни зўрлашда айбланган ўсмирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизматига таяниб Podrobno.uz нашри хабар беради.
Аниқланишича, вояга етмаган қизнинг ота-онаси содир бўлган ҳодиса юзасидан, Болалар омбудсманига мурожаат қилишган.
Шундан сўнг, тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноятни содир этканликда бир неча ўсмирлар гумонланган.
Натижада 19 июль куни мазкур ҳолат юзасидан 128-модданинг 1-қисми («Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш») билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жабрланувчининг саломатлиги назоратга олииб, унга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.