Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди

Оқолтин туманида, пул эвазига қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган, электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари ушланди.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, гумонланувчи А.Б. тумандаги «Х» фермер хўжалиги раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текшириш давомида электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, у ушбу қарздорликни камайтириб беришни таклиф қилиб, ҳизматлари эвазига 4 млн сўм сўраган. Аммо ўтказилган тезкор тадбир давомида, корхона бошлиғининг ўринбосари пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар