Хоразмда 2 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясини талон-тарож қилган фермер ушланди

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 2 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясини ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Аниқлик киритилишича, фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. ерни суғориш учун мўлжалланган сув насосини ноқонуний равишда тармоққа улаб олган.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида 2 миллиард 203 миллион сўмлик зарар етказилди, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.

Янгиликлар