Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган фуқаро 10 суткага қамалди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 35 ёшли фуқаро 11 нафар вояга этмаган болага қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келган.

Шунингдек эркак ушбу фаолияти учун ойига 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача пул тўловлари олган.

Натижада фуқарога нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш) бўйича баённома тузилиб, айбланувчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистон